Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 12:35
view 578
🙏ОТАНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАДИ. УНИНГ ФАРЗАНДИГА “ОКТАГАМ” ДОРИ ВОСИТАСИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди навбатдаги мурожаатни жавобсиз қолдирмади.  Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Жавлонбек Искандаров ҳозирда наслий генетик касаллик, “Луи-Бар синдроми” бошланғич фазаси психогнитив функциялар бузилиши” ташҳиси билан даволанаётган фарзанди Бобомурод Ҳамдамовнинг саломатлигини тиклаш мақсадида “ОКТАГАМ” дори воситасини сўраб мурожаат қилди. 

Асаб ва иммун тизими бузилиши билан кечувчи кам учрайдиган ирсий касаллик “Атаксия телеангиэктазия” ёки Луи-Бар синдироми деб аталади. Бу аҳолининг тахминан 1 фоизида учрайди. Беморларда юриш, ҳаракатларни координация (мувофиқлаштириш) ҳолати бузилади, кўз ва тери томирларининг доимий кенгайиши кузатилади. 

Биламизки, мазкур хасталикни даволаш жуда қиммат ҳисобланиб, дориларни харид қилишга оиланинг моддий аҳволи етмайди. Мурожаат ўрганилиб, Фонд томонидан беморга “ОКТАГАМ” дори воситаси хайрия сифатида олиб берилди.