Биламизки, мазкур Фонд нафақат Озарбайжон ва туркий мамлакатлар, балки бутундунёда ўз нуфузи ва обрўйига эга жамғарма ҳисобланади. Ҳозирда 300 га яқин ташкилот ва компаниялар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, мамлакатнинг турли жабҳаларидаги муаммоларнинг ечими ва ёўналишларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
2004-йилдан буён фаолият юритиб келаётган Ҳайдар Алиев Фонди янги жамият қурилишида фаол иштирок этиб, та’лим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, фан ва технология, экология, ижтимоий ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бугунги учрашувда ҳам Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда ижтимоий, тиббий ва таʼлим дастурларини амалга оширишда Ҳайдар Алиев Фонди билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш амалий натижа бериши алоҳида таʼкидланди.