Янгиликлар
22.12.2024
|
09:47
366
ПАНЕЛ СЕССИЯЛАР: ОРФАН КАСАЛЛИГИ БЎЙИЧА ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ
Бугун куннинг иккинчи ярмида Халқаро экспертлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасида кам учрайдиган ноёб касалликлар профилактикасига бағишлаб Биринчи Миллий конференсия”нинг панел сессиялари бўлиб ўтди.
Унда мазкур хасталикларнинг жаҳон тиббиётидаги ёндашувлари, тенденсиялари, ўзига хос даволаш усуллари, мураккаб амалиётларда қўлланиладиган ноёб тажрибалари хусусида фикр алмашилди.
Бу борада Ўзбекистон тиббиётида ҳам мазкур халқаро тажрибаларни кенг оммалаштириш, касалликни ўз вақтида даволаш чораларини кўриш юзасидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди.
Хорижлик мутахассислар томонидан мавзу доирасида маъруза ва тақдимотлар қилинди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда олиб борилган изланишлар ва уларнинг натижалари кенг таҳлил қилинди.