Янгиликлар
calendar 19.04.2025 | 10:12
view 68
ПАНЕЛ СЕССИЯЛАР: ОРФАН КАСАЛЛИГИ БЎЙИЧА ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Бугун куннинг иккинчи ярмида Халқаро экспертлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасида кам учрайдиган ноёб касалликлар профилактикасига бағишлаб Иккинчи Миллий конференсия”нинг панел сессиялари бўлиб ўтди.

➡️Унда мазкур хасталикларнинг жаҳон тиббиётидаги ёндашувлари, тенденсиялари, ўзига хос даволаш усуллари, мураккаб амалиётларда қўлланиладиган ноёб тажрибалари хусусида фикр алмашилди. 

➡️Бу борада Ўзбекистон тиббиётида ҳам мазкур халқаро тажрибаларни кенг оммалаштириш, касалликни ўз вақтида даволаш чораларини кўриш юзасидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди.

➡️Хорижлик мутахассислар томонидан мавзу доирасида маъруза ва тақдимотлар қилинди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда олиб борилган изланишлар ва уларнинг натижалари кенг таҳлил қилинди.