Райҳона Ҳамидуллаева 9 ёшда. Унга “Умуртқа поғонаси кўкрак-бел соҳаси ИВ-даражали сколиоз, ўнг томонлама қовурға букрлиги” ташхиси қо’йилган эди.
– Мамлакатимизда оғир хасталикка чалинган болаларга ёрдам қўлини чўзишга тайёр турли жамғармалар фаолият юритаётгани жуда қувонарли. Шулардан бири, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди”дир.
Ушбу жамғарма ўз фаолияти давомида жуда кўп оғир касалликларга чалинган болаларга ёрдам беришга муваффақ бўлди, улар орасида менинг қизим ҳам бор. Жамғарма туфайли у хорижда энг мураккаб, қиммат операцияни бошидан кечирди. Шу муносабат билан биз ушбу жамғарма раҳбарияти ва ходимларига фарзандимиз саломатлигига ғамхўрлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлган барчага самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Райҳонанинг онаси ўз мактубида.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Райҳонахон ҳам Туркиянинг нуфузли клиникасида операция қилинди.
Суратда кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.
Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.