Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 16:24
view 537
“ҚИЗИМ ЧИРОЙЛИ ҚОМАТГА ЭГА БО’ЛДИ” Сатторова Ситора 11 ёшда. Унга “Умуртқа поғонаси кўкрак-бел соҳаси ИВ-даражали сколиоз касаллиги” ташхиси қо’йилган эди.

– Мамлакатимизда оғир хасталикка чалинган болаларга ёрдам қўлини чўзишга тайёр турли жамғармалар фаолият юритаётгани жуда қувонарли. Шулардан бири, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди”дир. Ушбу жамғарма ўз фаолияти давомида жуда кўп оғир касалликларга чалинган болаларга ёрдам беришга муваффақ бўлди, улар орасида менинг қизим ҳам бор. Жамғарма туфайли у хорижда энг мураккаб, қиммат операцияни бошидан кечирди.
Шу муносабат билан биз ушбу жамғарма раҳбарияти ва ходимларига фарзандимиз саломатлигига ғамхўрлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлган барчага самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Ситоранинг онаси ўз мактубида.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Ситора ҳам Туркиянинг “Медиcал Парк Газисоманпаşа” клиникасида операция қилинди. Суратда кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.

Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.