Янгиликлар
calendar 30.06.2026 | 17:54
view 18
Қорақалпоғистонда туркиялик шифокорлар иштирокидаги мураккаб операцияларининг биринчи куни якунланди

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида мураккаб операция амалиётлари давом этмоқда.

➡️Еслатиб ўтамиз, бундан бир ой аввал Туркиядан ташриф буюрган малакали шифокорлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникасида 300 нафардан ортиқ бемор бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган эди. Кўрик натижаларига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож, олис ҳудудларда яшовчи ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётларига эҳтиёжи бўлган қарийб 100 нафар бола операциялар учун саралаб олинди.

➡️Бугун ушбу мураккаб операцияларининг биринчи куни ўз ниҳоясига етди. Туркиялик ва маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

➡️Режага кўра, операциялар жорий йилнинг 8-июлига қадар давом этади ва шу давр мобайнида қарийб 100 нафардан ортиқ бемор болага юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

🥞Қорақалпоғистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникаси.

                                                   Видео