Янгиликлар
Қорақалпоғистонда туркиялик шифокорлар иштирокидаги мураккаб операцияларнинг иккинчи куни бошланди
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари давом этмоқда.
➡️Бугун туркиялик ва маҳаллий малакали мутахассислар ҳамкорлигида бемор болаларда юқори технологик мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади — ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётларига эҳтиёжи бўлган болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
➡️Еслатиб ўтамиз, операциялар жорий йилнинг 8-июлига қадар давом этиши режалаштирилган.
🥞Қорақалпоғистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникаси.