➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари изчил давом этмоқда.
➡️Операцияларнинг иккинчи куни якунларига кўра, туркиялик ва маҳаллий малакали шифокорлар ҳамкорлигида 20 га яқин бемор бола муваффақиятли операция қилинди. Ҳар бир жарроҳлик амалиёти замонавий тиббий стандартлар асосида амалга оширилмоқда.
➡️Еслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядан ташриф буюрган мутахассислар томонидан 300 нафардан ортиқ бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан мураккаб операцияга эҳтиёжи бўлган қарийб 100 нафар бемор саралаб олинган эди.
➡️Режага мувофиқ, жарроҳлик амалиётлари 8-июлга қадар давом этади. Шу вақт давомида мураккаб операцияга муҳтож яна ўнлаб болаларга юқори малакали ва бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.
📍Қорақалпоғистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникаси.