Янгиликлар
calendar 29.10.2026 | 12:26
view 19
ҚУВАЙТЛИК ШИФОКОРЛАР ОРОЛБЎЙИДА: 300 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОРГА БЕПУЛ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Қувайт Давлатининг “Шайх Абдуллоҳ ан-Нури” хайрия ташкилоти ҳамда “Ал-Амал” (ҲОПЕ) халқаро хайрия ташкилотлари томонидан Нукус шаҳрида тиббий-гуманитар миссия ташкил этилди.

Мазкур миссия Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчихонаси, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси ва ҳамкорлигида амалга оширилди.

Миссия доирасида 40 нафарга яқин малакали хорижий шифокорлар иштирокида Оролбўйи минтақасида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда юқори технологик жарроҳлик амалиётларига эҳтиёжи бўлган 300 нафарга яқин болалар, аёллар ва катта ёшдаги фуқароларга бепул тиббий ва жарроҳлик ёрдами кўрсатилди.

                                                      Видео