Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори Марат Садиков Қувайтнинг "Ас-Сафа" хайрия жамғармаси раиси Муҳаммад Абдураҳмон Аллшая билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда томонлар гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилдилар.
Марат Садиков жамғарманинг болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ва таълим йўналишида ҳамкорлик ўрнатилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, "Ас-Сафа маркази" жамоат бирлашмасининг асосчиси Муҳаммад Абдураҳмон Алшая жамғарма ташаббусларини амалга оширишда кўрсатган қўллаб-қувватлаши учун Ўзбекистон президентига ва элчихона раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишда ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, "Ас-Сафа маркази" одамларнинг, айниқса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами шароитларини яхшилашга ҳаракат қилишда давом этади.
Муҳаммад Абдураҳмон Алшая, шунингдек, фонднинг жамиятни барқарор ривожлантиришга қаратилган хайрия ва таълим дастурларини кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлаб, давлат билан янада самарали ҳамкорлик қилишга умид билдирди.