Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:44
view 994
Қувайтнинг Ўзбекистондаги Муваққат ва Мухтор вакили в.б Холид ал-Мутайрад билан ҳамкорлик учрашуви

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти билан Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги Муваққат ва Мухтор ишлари бўйича вакили вазифасини бажарувчи Холид ал-Мутайрад ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Болалар фонди билан Қувайтдаги ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ва инсонпарварлик тамойиллари асосида янада самарали ҳамкорликни ё‘лга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

➡️Мулоқот якунида Фонд билан Қувайт фондлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини тезроқ ёълга қўйиш бўйича қўшимча маълумотлар алмашишга келишиб олинди.