Янгиликлар
calendar 27.07.2026 | 15:24
view 673
Рамазон туҳфалари Оққўрғонлик оилаларга етиб борди

🤝 Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тайёрланган Рамазон туҳфалари бугун ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ҳамда бемор фарзандлари бор оилаларга етказиб берилди.

🏠 Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж буюмлари ҳамда болажонлар учун фойдали адабиётлар тўплами топширилди.

🌙 Мазкур хайрия тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда.