Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 10:11
view 395
РЕСПУБЛИКА БИРИНЧИ БОЛАЛАР ХОСПИСИ ДАВОЛАНУВЧИЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак. Бу эзгулик шиори Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг асосий иш тартибига айланган. Анъанага мувофиқ, бугун Фонд раҳбари Марат Садиков ва директор ўринбосари Барно Абдусаматовалар Ўзбекистон Республикасидаги биринчи болалар хосписига ташриф буюрдилар.

Ушбу муассасадаги болажонларга Янги йил байрами муносабати билан 20 турдаги 300 га яқин адабиётлар тўплами ва ширинликлар туҳфа қилинди. Мурғак қалб эгалари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилди. Болажонлар билан самимий мулоқотлар қилиниб, уларнинг кайфияти ва руҳиятини кўтардилар. Муассасадаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан ҳам яқиндан танишилди. 

Фонд раҳбари М.Садиков болалар салмоатлигини муҳофаза қилиш Давлатимиз раҳбари эътиборидаги долзарб вазифа эканлигини ва бу ё‘лда ҳамиша ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. 

Ўз навбатида, Муассаса раҳбарияти ва болажонлар кўрсатилган бундай эътибор учун Фонд жамоасига миннатдорчилик билдирдилар.