Маълумки, қўл ва оёқларда деформацияларни келтириб чиқарувчи бир қанча касалликлар мавжуд. Деформацияларнинг келиб чиқиши туғма ва орттирилган касалликлар оқибатида суяк зичлигининг пасайиб кетиши натижаси хисобланади. Уларга генетик ва суяк тўқимасидаги метаболизмни бузилиши билан кечадиган нейрофиброматоз, мукополисахаридоз, гипофосфатемик рахит, резистент рахит каби касалликлар киради.
Россиялик шифокорлар ҳар бир бемор болани синчковлик билан тиббий-кўрикдан ўтказдилар. Кейинги босқичда улар болаларни операция қилиш ва бунга тайёрлаш жараёнлари ҳақида маҳаллий шифокорлар билан маслаҳатлашдилар.