Бундан кўзланган асосий мақсад – болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси йўналишида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, соҳага инновацион даволаш тажрибаларини жорий этиш бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборатдир.
Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б.Абдусаматова ҳамроҳлигида меҳмон билан бир қатор ташкилотларда ҳамкорлик учрашувлари бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова ва тизимдаги бош мутахассислар, шунингдек юртимиздаги болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази раҳбарияти билан болалар онкогематологияси фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Россия ва Ўзбекистон тиббиёти ҳамкорлиги муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.