Янгиликлар
calendar 07.11.2024 | 16:21
view 357
САМАРҚАНДДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 22-27 апрель кунлари Самарқанд вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.

22 апрель куни Самарқанд шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ушбу акция давом эттирилиб, мураккаб амалиётлар шу ернинг ўзида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.