Туркиялик шифокорлар болалардаги мураккаб операцияларни бажариш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди
“Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркия Республикасидан юқори малакали шифокорлар гуруҳи Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Уларнинг мақсади – болалар орасида учрайдиган мураккаб ва кам учрайдиган касалликлар бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда маҳаллий шифокорлар билан тажриба алмашишдан иборат.
Ушбу ташриф доирасида бир нечта мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилди. Бу ташаббус нафақат бемор болалар ва уларнинг оилалари учун катта ёрдам бўлди, балки Ўзбекистон тиббиёт тизими учун халқаро тажрибани ўрганиш борасида муҳим қадамлардан бири бўлди.
Мазкур ташаббус ҳақида батафсил ”Соғлом ҳаёт учун”теледастур орқали ёритилди. Кўрсатув давомида операция жараёнлари, шифокорларнинг фикрлари, беморлар ҳолати ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирган миннатдорчиликлар ҳақида кенг маълумот берилди.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди бундан буён ҳам халқаро ҳамкорлик асосида болалар саломатлиги ёўлида изчил фаолият олиб боришни давом эттиради. Бундай ташаббуслар юртимизда соғлом авлодни тарбиялаш, замонавий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.