Янгиликлар
calendar 09.07.2026 | 17:31
view 20
Самимий миннатдорлик — эзгуликнинг энг катта мукофоти

➡️Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида ўтказилган “Сог’лом келажак” хайрия тиббий аксияси ўз ниҳоясига етди. Аксия давомида юзлаб болалар Туркиянинг нуфузли клиникаларидан келган  шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилди ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди.

➡️Операциядан сўнг бемор болалардан бирининг бувиси кўнгилдан чиққан самимий сўзлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда фидойи шифокорларга чуқур миннатдорлик билдирди.

➡️У набирасига кўрсатилган меҳр ва э’тибор, бепул тиббий ёрдам оиласи учун катта умид ва қувонч бўлганини та’кидлаб, бундай инсонпарвар лойиҳалар юртимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этишини тилаб қолди.

➡️Аксиянинг энг катта натижаси — соғлом болалар табассуми, ота-оналар ва келажагимиз умиди бо’лган жажжи болажонлар  қалбидаги чексиз қувонч ҳамда эртанги кунга бўлган ишончдир.

🥞Езгулик давом этади. Инсон саломатлиги ё‘лидаги бундай хайрли ташаббуслар яна кўплаб оилаларга умид ва қувонч улашишига ишонамиз.