Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:42
view 957
Самирнинг соғлом келажаги

4-йил олдин Самирнинг оиласи учун ҳаёт бутунлай ўзгарди. Уларнинг суюкли фарзанди оғир хасталик билан курашишга мажбур бўлди. Ота-онаси кўплаб шифохоналарни кезиб чиқди, умидини сўндирмади, ҳар қадамда фарзандини соғлом қилиш учун курашди.

➡️Орадан икки йил ўтгач, улар охирги умид сифатида Болаларни Қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига мурожаат қилдилар. Фонд бу оиланинг фарёдини эшитди ва ёрдам қўлини чўзди. Самир илк бор Туркиянинг энг нуфузли клиникаларидан бирига юборилди.

➡️Уч ой… Бу уч ой Самир учун ҳам, унинг онаси учун ҳам жуда оғир синов бўлди. Кичкина қалби билан касалликка қарши курашаётган Самирнинг ёнида онаси кўз ёшларини ютиб, тинмай дуо қилди. Лекин синовларнинг охирида ёруғлик бор эди – шифокорларнинг меҳнати ва фонднинг ёрдамида Самир соғайиб, Ватанига соғ-саломат қайтди.

➡️Бугун эса Самир 7 ёшда. У бошқа болалар қатори мактабда ўқияпти, югуриб ўйнаяпти, орзулар қилаяпти. Бу оддий ҳаёт биз учун оддий туюлиши мумкин, аммо Самирнинг оиласи учун бу – энг катта мўжиза.

➡️Самирнинг онаси Болалар фонди жамоасига чексиз миннатдорчилик билдириб, уларни доимо дуо қилишини айтди. Чунки фарзандининг соғломлиги – энг катта бахт, бу бахтга у фонднинг ёрдамида етди.