Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 22:49
view 604
СИРДАРЁЛИК МАФТУНАГА “МОҲИР ҚЎЛЛАР” ЛОЙИҲАСИДАН КУТИЛМАГАН “СЮРПРИЗ”

"Моҳир қўллар" лойиҳаси доирасида касб-ҳунарга ўқиган, ногиронлиги бор 18 ёшгача бўлган болалар орасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Мафтуна Худойқулова ҳам бор. 

Ҳозирда у Гулистон шаҳридаги “Мономарказ”да тикувчилик касби бўйича таҳсил олиб, курсни тамомлади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б.Абдусаматова бошчилигидаги Ишчи гуруҳи у яшайдиган хонадонга борганда Мафтуна ўқишда эканлиги сабабли тикув машиналарини унинг онасига топширишга тўғри келди. Энг муҳими, қаҳрамонимиз уйга келганда ҳақиқий “сюрприз”ни кўриб, боши осмонга етиши аниқ.

У эндигина 18 ёшга тўлди. 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан, ҳаётга бўлган қарашлари ўзгача. Тинимсиз ўқиб, изланади. Болаликдаги орзулари амалга ошиб, Жамоат фондининг кўмаги билан касб-ҳунар ўрганди, энди ишлаб оиласига фойдаси тегиши учун замонавий тикув машинаси ҳам хайрия қилинди.
 
– Ҳозир қизим қўшимча машғулотлар учун ўқишга кетган. Лекин бу совға биз учун кутилмаган бўлди. Мафтуна уйга келиб, албатта, хурсанд бўлиши аниқ. Бугундан унинг ҳаётга бўлган қизиқиши янада ортади. Шу боисдан, Президентимизга, қолаверса Фондга ҳам алоҳида раҳмат, – дейди унинг онаси.

Акция давом этмоқда.