Янгиликлар
calendar 02.07.2026 | 16:54
view 31
“Соғлом келажак” аксияси доирасида болаларга бепул мураккаб операциялар ўтказилмоқда.

➡️Жорий йилнинг май ойида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 100 нафардан ортиқ болажон мураккаб жарроҳлик амалиёти учун саралаб олинган эди.

➡️Бугун эса уларнинг бир қисми муваффақиятли операциядан чиқди, яна бир қисми эса шифо сари дадил қадам ташлаб, операцияга тайёргарлик кўрмоқда.

➡️Биз эса жажжи қаҳрамонларимизнинг юзига табассум улашиш учун уларга ранг-баранг шарлар совға қилдик. Энг катта мукофот эса – уларнинг қувончга тўла кўзлари ва самимий кулгуси бўлди. 💙🎈

➡️Ҳар бир боланинг соғлом ва бахтли келажаги – барчамизнинг энг эзгу мақсадимиз.

➡️Ҳеч бир бола дард кўрмасин, ҳар бир хонадонда болалар кулгиси ва бахти янграсин! ❤️

                                                     Видео