Янгиликлар
“Соғлом келажак” аксияси доирасида болаларга бепул операциялар ўтказилмоқда
➡️Жорий йилнинг май ойида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Соғлом келажак” аксиясига старт берилган эди.
➡️Унда Туркиянинг тажрибали шифокорлари Нукус шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникасида 300 нафардан ортиқ болани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, жарроҳлик амалиётига муҳтож беморларни саралаб олди.
➡️Енди, 29-июн – 8-июл кунлари ушбу клиникада тажрибали мутахассислар иштирокида Қорақалпоғистондан 100 нафарга яқин бемор болада бепул мураккаб жарроҳлик операциялари амалга оширилмоқда.