Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:39
view 192
“Соғлом келажак” аксияси Қорақалпоғистонда давом этмоқда!

Айни дақиқаларда Қорақалпоғистон Республикасида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Соғлом келажак” аксияси доирасида Туркиянинг нуфузли тиббиёт клиникаларидан жалб этилган малакали мутахассислар иштирокида болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давом этмоқда.

Мазкур хайрия аксияси орқали болажонларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда зарур тиббий тавсиялар бериш мақсад қилинган.

Фарзандларимиз соғлом бўлса, келажагимиз янада порлоқ бўлади! 💫