Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:50
view 125
“Соғлом умуртқа” хайрия аксиясига старт берилди

1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Республика болалар ортопедия марказида Туркиянинг малакали мутахассислари иштирокида “Соғлом умуртқа” хайрия аксияси ташкил этилди.

Айни пайтда туркиялик шифокорлар туғма ва орттирилган касалликлар ҳамда таянч-ҳаракат аппарати шикастланиши оқибатларидан азият чекаётган болажонларга маслаҳат, диагностика ва даволаш ёрдамини кўрсатмоқдалар.

Бир ҳафта давомида Туркия мутахассислари томонидан 11 та мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир доирасида Фонд томонидан бемор болажонлар учун кўнгилочар дастур ташкил этилиб, уларга ширинликлар, турли совғалар ва китоблар тарқатилди.