Янгиликлар
calendar 16.09.2026 | 10:04
view 12
СУРХОНДАРЁДА “ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ” — БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН КАТТА ТИББИЙ АКСИЯ!

➡️Азиз ота-оналар! Агар фарзандингиз узоқ вақтдан буён даволанишга муҳтож бўлса, мураккаб ташхис қўйилган бўлса ёки малакали мутахассис кўригига эҳтиёж сезса — ушбу имкониятдан фойдаланинг.

📅 21–26-сентабр кунлари
📍 Сурхондарё вилоятининг  Термиз шаҳри вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг навбатдаги “Езгулик манзили” хайрия аксияси ўтказилади.

➡️Аксия доирасида Тошкент шаҳрининг етакчи ва юқори малакали шифокорлари Сурхондарёга ташриф буюради. Болалар травматология, пластик хирургия, кардиохирургия, офталмология, неврология, урология ва бошқа ё‘налишлар бўйича мутахассислар кўригидан ўтказилади.

➡️ Энг муҳими, фақат тиббий кўрик билан чекланилмайди. Зарурат мавжуд бўлган ҳолатларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам Термизнинг ўзида амалга оширилади.

➡️Пойтахтдан келган мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан биргаликда операциялар ўтказади, мураккаб клиник ҳолатларни муҳокама қилади ҳамда тажриба ва билим алмашади. Бу эса нафақат бугунги бемор болаларга ёрдам, балки ҳудуд тиббиёти ривожига ҳам муҳим ҳисса бўлади.

➡️Аксия, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам та’минланган ва оғир шароитдаги оилаларда вояга етаётган бемор болажонларга малакали тиббий ёрдамни яқинлаштиришга қаратилган.

➡️ Фарзандингизга малакали шифокор кўриги зарур бўлса — имкониятни бой берманг.
Ма’лумотни яқинларингиз, қўшниларингиз ва ёрдамга муҳтож оилаларга ҳам етказинг. Балки сиз улашган шу хабар бир боланинг соғлом ҳаётга қайтишига сабаб бўлар.

➡️Аксия доирасидаги тиббий ёрдам Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

➡️21–26-сентабр | Термиз
“Езгулик манзили” — меҳр, малака ва умид бир манзилда.