➡️Бугун, 21-сентабр куни Термиз шаҳрида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Езгулик манзили” хайрия аксияси бошланди.
➡️Ерта тонгдан Сурхондарёнинг олис ва чекка ҳудудларидан ота-оналар фарзандларини етаклаб, вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига кела бошлади. Уларнинг ҳар бирини бир умид бирлаштиради — фарзандининг соғлом ҳаётга қайтиши.
➡️Аксиянинг биринчи куни кенг қамровли тиббий кўрикларга бағишланди. Пойтахтдан ташриф буюрган юқори малакали мутахассислар болаларни травматология, пластик хирургия, кардиохирургия, офталмология, неврология, урология ва бошқа ё‘налишларда кўрикдан ўтказмоқда.
➡️Кўриклар давомида жарроҳлик амалиётига муҳтож болалар саралаб олинади. Кейинги кунларда зарур мураккаб операциялар Термизнинг ўзида амалга оширилади.
➡️Бу ерда ҳар бир ота-онанинг нигоҳида умид, ҳар бир боланинг тақдирида эса соғлом келажак учун янги имконият бор.
➡️Езгулик манзили бошланди. Эзгулик эса давом этади! ❤️