Янгиликлар
calendar 25.06.2026 | 22:07
view 410
Сурхондарёда турк шифокорлари иштирокида 177 нафар бола тиббий кўрикдан ўтди

➡️Сурхондарё вилоятида туркиялик малакали шифокорлар иштирокида болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Биринчи куннинг ўзида умумий хирургия, нейрохирургия ҳамда мураккаб пластик хирургия ё‘налишлари бўйича 177 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди.

➡️Мутахассислар ҳар бир беморни батафсил кўриб чиқиб, зарур тавсиялар берди ҳамда кейинги даволаниш учун саралаб олди.

➡️Мазкур жараён “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” лавҳаси орқали эфирга узатилди. Тиббий кўриклар эртага ҳам давом этади.