➡️Сурхондарё вилоятида болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим хайрия ташаббуси амалга оширилмоқда. 4–5 март кунлари Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Туркиянинг нуфузли клиникаларида фаолият юритаётган малакали шифокорлар иштирокида болалар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
➡️Тиббий аксияда нейрохирурглар, умумий ва пластик жарроҳлар қатнашиб, турли туғма ҳамда орттирилган касалликларга чалинган болаларни текширувдан ўтказмоқда. Зарур ҳолларда беморларга кейинги даволаш бўйича тавсиялар берилиб, мураккаб операцияларга муҳтож болалар учун бепул ёки имтиёзли жарроҳлик амалиётлари имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
➡️Мазкур ташаббус кўплаб оилалар учун катта ёрдам бўлиши билан бирга, болалар саломатлигини асраш ва халқаро тиббий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.