Янгиликлар
calendar 25.06.2026 | 09:14
view 431
Сурхондарёда турк шифокорлари иштирокида бепул тиббий кўрик бошланди

4–5 март кунлари Сурхондарё вилоятида болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим тиббий ташаббус амалга оширилмоқда. Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларида фаолият юритаётган юқори малакали шифокорлар вилоятга ташриф буюриб, болалар учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказмоқда.

➡️Ушбу хайрия тиббий аксиясида тажрибали нейрохирурглар, умумий жарроҳлик мутахассислари ҳамда пластик жарроҳлар иштирок этиб, турли туғма ёки орттирилган касалликларга чалинган болаларни текширувдан ўтказмоқда. Кўрик жараёнида болаларнинг соғлиғи батафсил ўрганилиб, зарур ҳолларда кейинги даволаш босқичлари бўйича тавсиялар берилади.

➡️Мутахассислар томонидан айниқса мураккаб жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган бемор болалар аниқланиб, уларга бепул ёки имтиёзли тарзда операция ўтказиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган. Бу эса кўплаб оилалар учун катта ёрдам бўлиб хизмат қилади.

➡️Ташаббуснинг асосий мақсади – болалар саломатлигини асраш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда халқаро тиббий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат. 

➡️Сурхондарёда ўтказилаётган ушбу тиббий кўрик нафақат бемор болалар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам катта умид ва имкониятлар эшигини очмоқда.