➡️Сурхондарёда давом этаётган “Езгулик манзили” хайрия тиббий аксияси республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда.
➡️Аксия жараёнларида журналистлар ота-оналар ва шифокорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таассуротларини тингладилар. Фарзандлари малакали мутахассислар кўригидан ўтаётган, зарур муолажа ва жарроҳлик амалиётларини олаётган ота-оналар яратилаётган бундай имкониятлардан чуқур миннатдор эканликларини билдирдилар.
➡️Улар, аввало, Президентимизга халқ саломатлиги, айниқса болалар келажагига қаратилаётган доимий э’тибор учун самимий миннатдорлик изҳор этиб, бундай эзгу лойиҳалар ва тиббий аксиялар янада кўпроқ ташкил этилишини исташларини та’кидладилар.
➡️Шифокорлар эса аксия нафақат тиббий ёрдам, балки узоқ ҳудудлардаги оилаларга умид, меҳр ва ишонч олиб келаётганини қайд этдилар.
➡️Енг муҳими — халқ рози.
Боланинг соғайиши, ота-онанинг юзидаги табассум эса бу эзгу ташаббуснинг энг катта натижасидир.