Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 10:29
view 402
ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН БОЛАЛАР УЧУН 28 000 ДОНА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Хабарингиз бор, ўтган йили Жамоат фонди томонидан “Ёш китобхон” лойиҳасига старт берилган эди. Ўтган давр мобайнида Республика болалар суяк сили санаторийси, Тошкент педитария тиббиёт институти клиникаси ва бошқа болалар даволанаётган шифохоналарга “Маънавият бурчак”лари ташкил этилиб, қизиқарли адабиётлар тўплами билан бойитилган эди.

 

Эндиликда бу ташаббус янада қўллаб-қувватланиб, маънавияти юксак халқимизнинг мутолаа маданиятига сингиб бормоқда.

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондига “Novda Edutainment” МЧЖ томонидан 28 минг дона турли ёшга мўлжалланган болалар адбиётлари совға сифатида топширилди. Албатта, бу адабиётлар босқичма-босқич бемор болалар даволанаётган шифохоналарга етказилади ва махсус китоб жавонларидан ўрин олади.

Азиз юртдошлар!!! Агар сиз ҳам ушбу лойиҳа иштирокчиси бўлишни истасангиз, ўзингиз севиб мутолаа қилган ва тавсия этмоқчи бўлган китобларингизни "Мўъжазгина кутубхона"миз учун туҳфа қилинг!!! Бу китобларни Фондга олиб келиб берсангиз, биз, албатта, бу адабиётларни болажонларга совға қиламиз.

Фонд томонидан бошланган ана шундай эзгу ғоя ва ташаббус ҳали давом этади.