Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 02:58
view 647
ТЕЗ КУНДА. ЯНА БИР ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ. “МОҲИР ҚЎЛЛАР”

Бу ҳақида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Моҳир қўллар” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган, олис туманларда турадиган ва ногиронлиги бор бўлган 16-18 ёшдаги болаларни ижтимоий мослаштириш мақсадида Мономарказларда ўқитилмоқда.

– Лойиҳанинг мақсади касб-ҳунарга ўқитилган ногиронлиги бор болаларни уй шароитида меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиб беришдир. Уларга Фонд томонидан зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилади. Болалар шу касб билан бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, оилалари иқтисодига ёрдамлари тегиши мумкин, – дейди Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б. Абдусаматова.