Бемор Мухлисахон 17 ёшда. Унга “Умуртқа поғонаси кўкрак-бел соҳаси ИВ-даражали сколиоз касаллиги, ўнг томонлама қовурға букрилиги” ташхиси қўйилган эди.
Боланинг мазкур ҳолати мураккаб жараён ҳисобланиб, буни даволаш учун оиланинг иқтисодий шароити етмас эди. Барча текширувлар ва консилиумлардан сўнг, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Мухлисахон Исламхановани шошилинч тарзда Туркиянинг “Медистате Ҳоспитал” клиникасида операция қилиш учун юборди.
Видеода кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.
Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
Мухлисахон Ўзбекистонга қайтиб келди. Айни пайтда операциядан кейинги даво муолажаларини олмоқда.