Боланинг мазкур ҳолати мураккаб жараён ҳисобланиб, буни даволаш учун оиланинг иқтисодий шароити етмас эди. Барча текширувлар ва консилиумлардан сўнг, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Лазизжон Умаровни шошилинч тарзда Туркиянинг “Medical Park Gazisomanpaşa” клиникасида операция қилиш учун юборди.
Суратда кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.
Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
Лазизжон ҳали Ўзбекистонга қайтгани йўқ. Айни пайтда операциядан кейинги даво муолажаларини олмоқда.