Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 17:25
view 582
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ ФАРҒОНАГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Аввал, хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини соғлом ҳаётга қайтариш борасида Туркиянинг нуфузли "Haydarpasha" тиббиёт муассасасидаги малакали мутахассислар Ўзбекистонга жалб этилган эди. 

Ҳозирда Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ушбу хорижлик шифокорларни кутиб олиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

"Соғлом келажак" акцияси доирасида турк шифокорлари маҳаллий ҳамкасблари билан 50 дан ортиқ болажонларда турли даражадаги мураккаб операция амалиётлари ўтказишни режалаштиришган.

Акция доирасидаги фаолиятларни кун давомида ёритиб борамиз.