Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 10:30
view 415
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ ФАРҒОНАДА

Кеча маълум қилганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини соғлом ҳаётга қайтариш борасида Туркиянинг нуфузли "Haydarpasha" тиббиёт муассасасидаги малакали мутахассислар Ўзбекистонга жалб этилган эди. 

Ҳозирда ушбу шифокорлар эрта тонгдан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрдилар. Бу ерда офталмология, травматология ва пластик хирургия йўналишида оғир ташҳисли бемор болажонларга амалий ёрдам берилади. 

Айни пайтда шифохона мурожаат қилувчилар билан гавжум. Тиббий-кўрик давом этмоқда.