Янгиликлар
calendar 17.09.2024 | 12:41
view 58
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ ИШТИРОКИДА ТИББИЙ-КЎРИК БОШЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан мутахассислар кенг жалб этилиб, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида тиббий-кўрик ташкил этилди.

Бугун ушбу бепул акцияга старт берилди. Акция доирасида тиббий-кўрик, маҳорат дарси ва бошқа маҳаллий шифокорлар билан малака ошириш имконияти яратилади.

Айни пайтда Туркиялик шифокорлар кўз касалликлари, ортопедия, урология ва хирургия йўналишида болажонларни тиббий-кўрикдан ўтказадилар.