Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 09:00
view 1164
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ САМАРҚАНДДА

Хабарингиз бор, кеча Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан юқори малакали кардиохирург, умумий хирургия ва пластик жарроҳлик мутахассислари Самарқанд вилоятига келган эди.

Улар томонидан "Соғлом келажак" аксияси доирасида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий-кўрик давом этмоқда.

1-кун якунларига кўра: 182 нафар бемор чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилди.

Аксия давом этмоқда