Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 16:34
view 868
ТУРКИЯДА ИЛИК КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗГАН БЕМОР БОЛАЖОНЛАР ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТИБ КЕЛДИ

2006 йилда туғилган Асатуллаев Саъдуллажон ва 2021 йилда туғилган Нусратов Имронжонларнинг ота-онаси фарзандига қўйилган "Ўткир лейкоз" ташҳиси билан даволанишга муҳтож ҳолда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига мурожаат қилишган эди. Фонднинг маҳаллий ва хорижлик шифокорлар билан олиб борган консилиумларидан сўнг, бемор болажонлар Туркиянинг "Аджибадем" клиникасида даволаниш учун 2022 йилнинг октябрь ойида юборилди ва уларга илик кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли якунланди.  Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

Бемор болаларнинг ҳозирги аҳволи анча яхши. Ижобий томонга ўзгаришлар бор. Фонд томонидан ҳам, қолаверса Туркиялик шифокорлар ҳам ҳар бир беморни жуда синчковлик билан назорат қилиб борилмоқда.

Ушбу мураккаб операция Фонднинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган биринчи ва охирги амалиётлар эмас. Шу кунга қадар 25 нафар бола хорижнинг нуфузли клиникаларда даволаниб, саломатлигини тиклаб қайтди.

Бугун ушбу болажонлар ота-оналари билан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига ташриф буюриб, аввало Президентимизга ва Фонд томонидан барча харажатлар қоплаб берилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.