Таъкидлаш керак, туркиялик шифокорларнинг Ўзбекистонга 13 маротаба келиши. Бундан аввал улар Фарғона, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, биринчи босқичда бемор болажонларни чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказган эдилар. Ўтган давр мобайнида улар томонидан қарийб 800 дан ортиқ мураккаб амалиётлар бажарилди 📈.
Эътиборли жиҳати, ушбу хайрия акцияси Жамоат фонди томонидан тўлиқ молиялаштирилиб, аҳоли учун бепул тарзда амалга оширилмоқда 💰🤝. Эндиликда бемор болажонларни хорижга чиқиб, даволанишларига эҳтиёж қолмаяпти.
Жамғарманинг матбуот хизмати раҳбари Бунёдбек Амров берган маълумотларга кўра, Наманганда ҳам мурожаат қилувчилар сони анча кўп бўлди. Диагностика текширувлари натижасида дастлабки куни 203 нафар, шундан 105 та умумий хирургия ва 98 та мураккаб пластик хирургия йўналишида болалар тиббий-кўрикдан ўтказилиб, уларни реабилитация қилиш ва кейинги босқичда операцияга тайёрлаш учун саралаб олинди. Эндиликда турли даражадаги мураккаб амалиётлар октябрь ойи охирида турк ва маҳаллий шифокорлар иштирокида ўтказилади. Бу эса ўз навбатида маҳаллий шифокорлар учун “маҳорат дарси” ҳам ҳисобланади 📚👨⚕️.
Албатта, бундай тажриба фуқароларимиз учун, қолаверса бу маблағларнинг Жамоат фонди томонидан қоплаб берилиши том маънода “Инсон қадри учун” шиорининг нечоғлик юксак қадрият эканлигини амалда кўрсатиб турибди. Бу билан боғлиқ барча харажатларнинг Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан қоплаб берилиши оғир ва дардманд оила фарзандларига берилаётган ижтимоий ёрдамнинг амалий ифодасидир ❤️.
Хорижлик мутахассисларни кўпроқ Ўзбекистонга жалб этиш, нафақат тажриба алмашиш, балки мураккаб амалиётларни бамаслаҳат, маҳорат дарси сифатида ўтказилиши ўзаро фикр алмашиш майдонини ҳам юзага келтиради 🌍.
Тиббий-кўрик учун турк шифокорлари ҳузурига келган бемор болалар ва уларнинг ота-оналарининг қувончини кўзларидан англаш қийин эмас 😊. Бу каби тажриба алмашув алоқалари республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.
Илҳомжон МУСАЕВ.
Суратларни Машрабжон ҚОСИМОВ олди.
Ҳар бир бола – давлатимизнинг юксак эътибор ва ҳимоясида 👶💙. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандларини тўлиқ ҳимояга олиш, улар саломатлигини тиклаш, назорат қилиш ва даволаш Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг асосий вазифалардан бирига киради. Хусусан, кечиктириб бўлмайдиган оғир турдаги касалликларни юртимиз ва хориж клиникаларида ўз вақтида даволаш, малакали тиббий-кўрикларни ташкил этиш, бемор болажонларга ёрдам бериш мақсадида Туркиянинг тажрибали шифокорлар гуруҳи юртимизга таклиф этилиб, чуқурлаштирилган тиббий-кўриклар ва амалиётлар шу ернинг ўзида ташкил этилмоқда. Фонд томонидан "Соғлом келажак" акцияси доирасида Туркиянинг нуфузли тиббиёт клиникаларидан жалб этилган малакали мутахассислар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, эҳтиёжманд оила фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказдилар 🏥.