🩺9–10-сентабр кунлари Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиянинг малакали мутахассислари иштирокида болалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.
➡️Мазкур ташриф Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан туркиялик шифокорларнинг Ўзбекистонга о’н биринчи бор олиб келиниши ҳисобланади.
➡️Тиббий кўрик давомида мутахассислар болаларни батафсил кўрикдан ўтказиб, даволаниш ёки жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи мавжуд бўлган мураккаб ҳолатларни саралаб оладилар.
➡️Саралаб олинган болалар учун туркиялик мутахассисларнинг кейинги ташрифи давомида зарур жарроҳлик амалиётлари ва даволаш ишлари ташкил этилиши режалаштирилган.
➡️Енг муҳими, тиббий кўрик, зарур даволаш ва жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ барча харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қоплаб берилади.
➡️Болалар ва уларнинг оилалари учун барча тиббий хизматлар мутлақо БЕПУЛ!
📍Манзил: Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
📅 Сана: 9–10-сентабр, 2026-йил