➡️Пластик хирург кўриги:
туғма юз-жағ нуқсонлари, лаб ва танглай ёриқлари, куйишдан кейинги чандиқлар ва деформатсиялар, қўл-оёқдаги туғма ёки орттирилган нуқсонлар, тери ва юмшоқ тўқималардаги мураккаб ҳолатлар.
➡️Умумий хирург кўриги:
чурра, киндик ва чов чурраси, туғма хирургик нуқсонлар, қорин бўшлиғи ҳамда юмшоқ тўқималарга оид касалликлар, оператив даволаш талаб қилиши мумкин бўлган бошқа мураккаб ҳолатлар.
➡️Кўрик давомида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи бор болалар саралаб олинади. Зарур даволаш ва операциялар туркиялик мутахассисларнинг кейинги ташрифлари доирасида ташкил этилади.
➡️Кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.
➡️Барча тиббий хизматлар — БЕПУЛ!
📍 Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
📅 10–11-сентабр, 2026-йил