Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 14:00
view 290
ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ИШТИРОКИДА МУРАККАБ АМАЛИЁТЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

Хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг "MedSkills Turkey" клиникаси малакали мутахассислари Ўзбекистонга жалб этилган эди.

Кеча улар Республика болалар ортопедия марказида 30 дан ортиқ эҳтиёжманд оила фарзандлари, ногиронлиги бор болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 10 нафарида мураккаб операция амалиётлари ўтказишни режалаштиришган эди.

Бугун ҳам тиббий текширув жараёнлари давом этди. Болаларни операция тайёрлаш бўйича барча чоралар кўриб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, барча харажатлар Жамоат фонди томонидан қоплаб берилмоқда.