Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 22:13
view 483
ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ИШТИРОКИДАГИ АМАЛИЁТЛАР ОАВДА КЕНГ ЁРИТИЛМОҚДА

Хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг "MedSkills Turkey" клиникаси малакали мутахассислари Ўзбекистонга жалб этилган эди.

Ўтган 4 кун давомида Республика болалар ортопедия марказида 60 дан ортиқ эҳтиёжманд оила фарзандлари, ногиронлиги бор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 14 нафарга яқини шу ернинг ўзида операция қилинмоқда.

Жараёнлар "Ўзбекистон-24" каналида ҳам суратга олинди, турк мутахассислари, Фонд масъуллари ва бемор болаларнинг ота-оналари камера қаршисида ўз фикр ва муносабатларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, барча харажатлар Жамоат фонди томонидан қоплаб берилмоқда.