Янгиликлар
Туркиянинг "ТРТ" телеканали орқали туркиялик шифокорларнинг Сурхондарё вилоятида амалга ошираётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари кенг ёритилди.
Ушбу лавҳаларда хорижий мутахассисларнинг юқори малакали тиббий ёрдами, замонавий усуллар асосида ўтказилаётган операциялар ҳамда беморлар саломатлигини тиклаш борасидаги амалий ишлар алоҳида та’кидланди.
Мазкур ёритувлар халқаро тиббий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудлардаги тиббий хизмат сифатини ошириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.