Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 11:03
view 522
ТУРСУНПЎЛАТ ТУРКИЯДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ

19 ёшли Турсунпўлат Ҳакимов “Умуртқа  поғонаси  кўкрак-бел соҳаси ИВ-даражали сколиоз касаллиги,  ўнг томонлама қовурға букрилиги” ташхиси билан Туркиянинг “Медиcал Парк” клиникасида муваффақиятли операция қилинди.

 

Видеода кўрганингиздек, Турсунпўлатжоннинг қомати расо бўлиб ўтирибди. Тоға-жиянларнинг қувончи чексиз. Турсунпўлатжон тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришганидан мамнун ва бунинг учун улар Президентимизга, Жамоат фондига алоҳида ташаккур билдирдилар. Ушбу дил сўзларини видеолавҳа орқали бизга юборишди.

Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Турсунпўлатжон операциядан кейинги даво муолажаларини Ўзбекистонга келиб давом эттиради ва маҳаллий шифокорлар назоратида бўлади.