➡️Узоқ вақт давомида умуртқа поғонасининг туғма кифосколиози, СОВВ таснифи бўйича ИВ даражаси билан курашиб келган Бозорова Сарвара ва унинг оиласи учун бу синов осон кечмади.
➡️Фарзандининг соғлиғи билан боғлиқ мураккаб ҳолат сабаб оила Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига мурожаат қилди. Вазият атрофлича ўрганилиб, Сарваранинг юқори малакали тиббий ёрдам олиши учун уни Туркиянинг нуфузли клиникаларидан бирига даволанишга юбориш масаласи тезкор ҳал этилди.
➡️Сарвара Туркияда зарур текширув ва даволаш босқичларидан ўтди. Бугун эса унинг ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, соғлиғи яхшиланиб бормоқда.
➡️Қизининг аҳволи яхшиланаётганини кўрган она қувонч кўз ёшлари билан Фонд жамоасига самимий миннатдорлик билдирди. У, айниқса, фарзандлар саломатлигига қаратилаётган э’тибор ва яратилаётган имкониятлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ташаккурини изҳор этди.
➡️Бу бир оиланинг қувончи, бироқ унинг ортида бундан ҳам катта ма’но бор — вақтида кўрсатилган ёрдам, тўғри қарор ва бир боланинг соғлом ҳаёт сари қайтаётган умиди.
🖇Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди — ҳар бир боланинг соғлом келажаги учун.
Хайрия қилиш⬇️⬇️⬇️