Янгиликлар
calendar 26.11.2026 | 16:31
view 18
УСТОЗ ҚАЛБИДАН ЧИҚҚАН ЭҲТИРОМ ВА ТИЛАКЛАР

➡️Оғир хасталикни матонат ва сабр билан енгиб ўтган Шаҳзода бугун яна қадрдон мактабига, устозлари ва синфдошлари даврасига қайтди.

➡️Шаҳзоданинг устозларидан бири — Жиззах шаҳридаги 10-сон умумта’лим мактаби ўқитувчиси Иргашева Умида Бахром қизи ўқувчисининг яна мактабга қайтиб, дарсларда фаол қатнашаётганини кўриш устоз учун энг катта қувонч эканини та’кидлади.

➡️У Шаҳзоданинг оғир даволаниш жараёнида доимо ёнида бўлган ота-онасининг сабр-матонатини алоҳида э’тироф этиб, фарзандининг соғайиши учун яратилган имкониятлар сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбарияти ва жамоасига самимий миннатдорлик билдирди.

➡️“Шаҳзоданинг яна кулиб, синфдошлари билан бир сафда та’лим олаётганини кўриш — биз, устозлар учун энг катта бахт. Унинг келажаги ёрқин, қадамлари бардавом бўлсин”, — дея эзгу тилакларини билдирди устоз.

➡️Бир боланинг мактабга қайтиши — шунчаки дарсга қайтиш эмас. Бу соғлом ҳаётга, орзуларга ва келажакка қайтишдир.