Янгиликлар
VASIYLIK KENGAShI YIG‘ILIShI — “O‘ZBEKISTON 24” EFIRIDA
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали орқали кенг ёритилди.
➡️ Йиғилишда Фонд томонидан амалга оширилаётган ишлар, оғир ва мураккаб касалликларга чалинган болаларга кўрсатилаётган манзилли тиббий ёрдам, шунингдек, навбатдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
🩺 Айниқса, мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож болаларнинг тиббий хулосалари алоҳида кўриб чиқилиб, уларни даволаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
🎥 Йиғилиш тафсилотлари — “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.